Nokia 5000 - Кириш кодлари 

background image

Кириш кодлари

Хавфсизлик кодлари телефонингизни рўхсатсиз ишлатишдан ҳимоялайди.
SIM карта билан таъминланган PIN код картани рўхсатсиз ишлатишдан

ҳимоялайди. Баъзи SIM карталар билан таъминланадиган PIN2 код, баъзи бир

хизматларга кириш учун талаб қилинади. Агар сиз PIN ёки PIN2 кодларини кетма-

кет уч марта нотўғри киритсангиз, сиздан PUK ёки PUK2 кодлари талаб қилинади.

Агар сиз бу кодларга эга бўлмасангиз, хизмат кўрсатувчи провайдерингизга

мурожаат қилинг.
PIN модули SIM - картангиздаги хавфсизлик модул маълумотига кириш учун

талаб қилинади. PIN имзолаш рақамли имзолаш учун талаб қилиниши мумкин.

Тақиқлаш пароли тақиқлаш қўнғироқлари хизматларини ишлатишда талаб

қилинади.
Телефонингизни қайси усулда кириш қўнғироқлари ва хавфсизлик

созламаларини ишлатишини созлаш учун, Меню > Созламалар > Хавфсизлик-

ни танланг.